01:00 / 24.10.2018
2 993

Марат Бикмаев: "Ҳужумчининг вазифаси – гол уриш"

Марат Бикмаев: "Ҳужумчининг вазифаси – гол уриш"
Суперлиганинг 27-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси мағлуб этилганидан кейин "Локомотив" жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Мураббийнинг гапларига қўшиламан. Уч кун ичида иккита ўйинда қатнашиш оғир бўлди. Вазифа оғир эди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Гол урдик ва ғалабага лойиқ эканлигимизни кўрсатдик.

Барча жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Агарда рақибларимиз ҳужумкор ўйин кўрсатганида, уларнинг ҳимоясида каттароқ бўш ҳудудлар бўларди. Шу орқали биз ҳам кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олган бўлардик.

Термада гол урдим. Ҳа, гол уриш яхши. Ҳужумчи гол уриши керак. Агарда у бир ўйинда дарвозани ишғол қилса, кейинги ўйинда ўзига ишонч билан майдонга чиқади", - деди Бикмаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марат Бикмаев: "Ҳужумчининг вазифаси – гол уриш"