22:30 / 28.10.2018
2 524

Клопп АПЛ даги вазият ҳақида: "Бутун умр суткасига 24 соат юқорида бўлишни истайман"

Клопп АПЛ даги вазият ҳақида: "Бутун умр суткасига 24 соат юқорида бўлишни истайман"
«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати 10-турида «Кардифф» устидан қозонилган ғалаба борасида фикр билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

«Агар «Кардифф»га қарши ўйинларда етарлича сабрли бўлмасанг, бўш ҳудуд топиш қийин бўлади. Улар шунчаки бунга йўл қўйишмайди. Бошланиши яхши: гол ва қўшимчасига вазиятлар бўлди.

Чоршанба кунги ўйин туфайли диққатни жамлаш қийин бўлди, биз тўпни бериб қўйдик, рақиб стандарт вазиятларда ҳавфли бўлди.

Биз етарлича ҳимояландик. Биринчи бўлимда 1:0, ҳаммаси яхши. Садьо гол урмоқда, бироқ «Кардифф» ҳали ҳамон тартибли ўйнамоқда».

Ўтказиб юборилган гол ҳақида

«Йигитларга бу ёқмайди, менга ҳам бу ёқмайди, бироқ бу бизга ёрдам берди чунки 2:1 ҳисобидан кейин «Кардифф» ўзига ишонди ва очиқ зоналар пайдо бўлди. Ажойиб голларни киритдик. Чоршанба ва шанба куни ҳам ўйин ўтказиш қийин, лекин максимум очколар йиғдик. Бу яхши».

Шакири ҳақида

«Яхши футболчиларнинг борлиги доим фойдали. Тўртта ўйин кетма-кет «Ливерпуль» ва терма жамоа учун ўйнади, шунинг учун ҳамки бошланғич таркибда туширилмади. Бизда яхши жамоа бор, агар у ўз формасида бўлса бизда кўплаб футболчилар ўйнаш учун тайёр бўлади».

«Ливерпуль»нинг АПЛ да пешқадамлиги ҳақида

«Бутун умр юқорида суткасига 24 соат бўлишни истайман. 26 очко – бу яхши», - дейди Клопп.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клопп АПЛ даги вазият ҳақида: "Бутун умр суткасига 24 соат юқорида бўлишни истайман"