
Даниялик машҳур мураббий Микаэль Лаудруп "Реал"ни бошқаришни истамади. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” Антонио Конте билан келишувга эриша олмагач, айнан Лаудруп билан алоқага чиққан, лекин якунда ундан ҳам рад жавобини олишган. Лаудрупнинг рад жавоб беришига сабаб, у “Реал”даги фаолияти муваффақиятли кечишига ишонмаяпти.
Маълумот учун, Микаэль Лаудруп “Барселона”да ҳам, “Реал”да ҳам тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Хулен Лопетегини истеъфога чиқаргач, жамоани Сантьяго Солари вақтинча бошқариб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар