
Профессионал бокснинг иккинчи супер енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев WBA нинг янгиланган рейтингида уч поғона юқорилади.
31 октябрь куни эълон қилинган рейтингга кўра, Муроджон Аҳмадалиев 3-ўринда қайд қилинган. Сентябрь ойи учун рейтингда у 6-ўринда бораётганди. Айни вақтда Аҳмадалиев вазн тоифасидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли боксчиси бўлиб турибди.
WBA рейтингидан, шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Ҳасанов 7-поғонани сақлаб қолган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона пастлаб 15-ўринга тушган.
Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрь куни профессионал боксдаги навбатдаги жангларида иштирок этади. Шоҳжаҳон Эргашев эса 17 ноябрь куни рингга чиқиши кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар