22:43 / 03.11.2018
3 131

Жозе Моуриньо: "Ўзимни АПЛнинг энг ёмон мураббийи деб ўйладим"

Жозе Моуриньо: "Ўзимни АПЛнинг энг ёмон мураббийи деб ўйладим"
"Борнмут" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувнинг биринчи бўлимида мен ўзимни АПЛдаги энг ёмон мураббий деб ҳисобладим. Ҳақиқатдан ҳам, жуда ёмон ўйин намойиш қилдик. Ҳимояда ҳужумдаги каби жуда-жуда ёмон ҳаракатлар қилдик. МЮнинг рақибга босимини кўриш - жуда аянчли бўлди.

Мухлисларнинг "ҳужум, ҳужум, ҳужум" деб бақиришларини ёқтираман. Бироқ жамоа тўпни йўқотгандан кейин эҳтиёт бўлиб, ҳимояда ишончли ўйнаш керак. Бироқ биз барқарор бўла олмадик.

Танаффусда футболчилар билан суҳбатни ўзимизнинг энг яхши даврларимизни эслатишдан бошладим. Иккинчи бўлимда биринчисидаги каби ёмон ўйнаш мумкин эмаслигини айтдим. Мен АПЛнинг энг омадли мураббийларидан бири эканлигимни, шу боисдан ҳам жамоа 5:2 ёки 6:2 ҳисобида ғалаба қозона олишимизни футболчиларга уқтирдим. Иккинчи таймда жамоа яхшироқ ўйин кўрсата бошлади. Андерни майдонга туширганимдан хурсанд бўлдим. Бундай ўйинларда Эррера жуда ҳам асқотади. У тўп билан тез ишлайди ва марказдаги мувозанатни ушлаб туради.

Тушуна олмайман, Янг ва Рэшфорд ажойиб вазиятларни ура олишмади. Ундан ҳам ёмони, ўйинни ёмон бошладим. Ваҳоланки, менинг ёрдамчиларим жамоанинг мавсумдаги энг яхши машғулотини ўтказишганини айтишганди.", - деди Моуриньо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо: "Ўзимни АПЛнинг энг ёмон мураббийи деб ўйладим"