20:32 / 04.11.2018
3 709

Бахтиёр Ашурматов: “Ўзбекистон Кубогини ютди дегани, ҳаёт тугади дегани эмас”

Бахтиёр Ашурматов: “Ўзбекистон Кубогини ютди дегани, ҳаёт тугади дегани эмас”
Суперлига 29-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида АГМК ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Лутфулла Тўраевлар матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинга киришиб кетишимиз учун бизга 45 дақиқа керак бўлди. Рақиб жамоа гол киритмагунча бизнинг футболчилар яхши ўйин кўрсата олишмади. Иккинчи бўлим давомида хужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик афсуски ҳисоб 0:1 бўлиб қолди. Ўйиннинг бошидан 100% тайёргарлик билан чиқмаганимиз ўз сўзини айтди ва “Сўғдиёна” ғалаба қозонди. “Сўғдиёна”ни табриклайман. Ўзбекистон Кубогини ютди дегани бу ҳаёт тугади дегани эмас. Жамоа ёки футболчи кучли эканлигини ҳар бир ўйинда исботлаш керак. Ўйлайманки йигитлар бугунги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда “Қўқон-1912” га қарши баҳсда тамомила бошқача ўйин намойиш этади -дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Бугун иккала жамоа кўрсатган ўйин дурангга мос бўлди. Биргина хато бизга қимматга тушди ва Сўғдиёна ғалаба қозонди. Олдинда 3 та ўйин бор. Бу ўйинлардаги қўлга киритилган ҳар бир очко олтингга тенг. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз-дейди Лутфулла Тўраев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов: “Ўзбекистон Кубогини ютди дегани, ҳаёт тугади дегани эмас”