20:24 / 07.11.2018
3 987

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни Ғиёсовга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У 4 та баҳсни муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди