
«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигаси 4-тур гуруҳ босқичи доирасида «Црвена Звезда» (0:2) жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида гапириб ўтди.
-Бугун нима нотўғри кетганини бармоқ билан санаб бера оласизми?
-Менда атиги 10 та бармоқ бор санаб чиқиш учун... Бизда илк хавфли вазият бўлди, Старрижда. Юз фоизлик вазият. Бундай ўйинда ҳар қандай гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборади. Стадиондаги шовқин муҳит биз учун муаммо бўлмади. Бироқ иккинчи голдан кейин уларни сезмасликнинг иложи бўлмади.
Биз рақибнинг ишини жуда ҳам осонлаштириб юбордик. Улар ўзларидаги иштиёқ эвазига ғалабага ҳақли бўлди. Биз фақатгина ушбу ўйинда ўзимизнинг ўйинни йўқотдик, умуман эмас. Бу нарса такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, - дейди Клопп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар