10:40 / 08.11.2018
2 916

«Манчестер Сити» ўзида «Шахтёр» дарвозасига 6 та гол урди, «Лион»да дуранг

«Манчестер Сити» ўзида «Шахтёр» дарвозасига 6 та гол урди, «Лион»да дуранг
Европа Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган F гуруҳидаги ўйинлар ўз ниҳоясига етди. «Манчестер Сити» ўзида «Шахтёр»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Манкунианлар сафида Габриэль Жезус хет-трик қайд этган бўлса, Давид Сильва, Рахим Стерлинг ва Риёд Маҳрезлар ўз ҳисобларига битта гол ёздириб қўйишди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Лион» ўз уйида «Хоффенхайм» билан жанговар дуранг қайд этди. Дастлаб, мезбонлар биринчи бўлимда иккита гол уришга муваффақ бўлдилар. Бунинг устига, иккинчи бўлим дебютида немис футболчилари бир киши кам бўлиб қолишди. Аммо шундай бўлсада меҳмонлар икки тўп фарқини йўққа чиқара олишди.

Шу тариқа, гуруҳдаги тўртта жамоада ҳам имкониятлар сақланиб турилибди.

Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг: 1. «Манчестер Сити» — 9 очко; 2. «Лион» — 6; 3. «Хоффенхайм» — 3; 4. «Шахтёр» — 2.

ЕЧЛ, 4-тур

Манчестер Сити Англия – Шахтер Украина 6:0 (2:0, 4:0)
Голлар:
1:0 – 13 Сильва, 2:0 – 24, пенальти Габриэл Жезус, 3:0 – 48 Стерлинг, 4:0 – 72, пенальти Габриэл Жезус, 5:0 – 84 Марез, 6:0 – 90 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер (Данило, 61), Зинченко, Сильва (Гюндоган, 73), Фернандиньо (Делф, 76), Марез, Бернарду Силва, Стерлинг, Габриэл Жезус.

Шахтер – Пятов, Кривцов, Исмаили, Матвиенко, Ракицкий, Степаненко, Майкон (Алан Патрик, 77), Коваленко, Тайсон (Веллингтон Нем, 77), Болбат, Мораес (Кайоде, 63).

Лион Франция – Хоффенхайм Германия 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар:
1:0 – 19 Фекир, 2:0 – 28 Ндомбеле, 2:1 – 65 Крамарич, 2:2 – 90 Кадержабек.

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Морель, Менди, Денайер, Тузар, Ндомбеле (Диоп, 88), Депай (Траоре, 87), Ауар, Фекир (Дембеле, 74), Рафаэл.

Хоффенхайм – Бауманн, Адамс, Фогт, Бичакчич, Шульц, Гриллич (Нелсон, 57), Демирбай (Нордтвейт, 79), Кадержабек, Крамарич, Бельфодиль (Салаи, 67), Жоэлинтон.

Огоҳлантиришлар: Денайер (6), Адамс (18), Гриллич (43), Бичакчич (48), Фогт (72), Жоэлинтон (72), Морель (90).
Четлатиш: Адамс (51).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» ўзида «Шахтёр» дарвозасига 6 та гол урди, «Лион»да дуранг