03:22 / 17.11.2018
3 670

«Андижон» – «Истиқлол» учрашувига оид ҳакамлик борасидаги расмий баёнот

«Андижон» – «Истиқлол» учрашувига оид ҳакамлик борасидаги расмий баёнот
Хабарингиз бор, шу йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Про-лига мусобақасининг 35-турида "Андижон" ҳамда "Истиқлол" клублари ўзаро кураш олиб борди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, андижонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинни ҳакам Шерзод Қосимов бошқариб борди.

Лекин, мазкур беллашувдани кейин айрим оммавий ахборот воситалари ва мухлислар орасида учрашувдаги ҳакамлик борасида турли гап-сўзлар кўпайиб кетди.

UFF.uz сайти ушбу вазият юзасида ЎФА қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов билан боғланди ва вазиятга ойдинлик киритди.

"Бу ерда асосий кўтарилган нарса бу - белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси, дарвозабонни четлатилиши ҳамда пенальтини қайта амалга оширилгани бўлди. Қолган вазиятлар бўйича ҳакамга эътирозлар бўлмаган.

Бу ўйинни махсус гуруҳ кўриб, таҳлил қилиб чиқди.

Ўзи футбол қоидаларида норматив китобида пенальти тепиш жараёни (процедураси) аниқ кўрсатиб ўтилган. Яъни, агар 11 метрлик жарима зарбаси ижро этилаётган пайтда дарвозабон ёки унинг жамоадошлари қоида бузишса ва зарба гол билан якунланса гол инобатга олинади. Агар зарба гол бўлмаса - қайта тепиш белгиланади. Бу вазиятда агар дарвозабон қоида бузса, у огоҳлантирилади.

"Андижон" - "Истиқлол" учрашувида юз берган жарима ҳолати олдидан ҳакам Шерзод Қосимов қоида бузилган жойдан 3 метр оралиқ масофада бўлган ва вазиятни аниқ кўрган - 11 метрлик нуқта кўрсатган.

Натижада "Истиқлол"нинг бир гуруҳ футболчилари ҳакамга норозилик эътирозини билдиришди. Табиийки бунақа пайтда ҳакам эътироз билдирган футболчига сариқ карточка кўрсатади. Бундан эса, 10-12 метр узоқда турган дарвозабон югуриб келиб ҳакамга эътироз кўрсатишни бошлаган, қўлларини кўтарган ва силтаган ҳолатда. Бу вазиятда ҳам дарвозабонга сариқ карточка кўрсатилган.

Шу билан дарвозабонга биринчи сариқ карточкани олган. Бу 11 метрли жарима зарбаси йўллашдан аввал содир бўлган ҳолат эди.

Кейин жарима зарбаси пайтида тўп тепилгунча дарвозабон фақатгина бир қадам қўйиш ҳуқуқига эга. "Истиқлол" дарвозабони бўлса аввал ўнг тарафга, кейин чап тарафга иккита қадам қўйган - тўпни ушлаб олган.

Бунақа ҳолатда зарба қайта тепилиши керак ва дарвозабон мос равишда сариқ карточка билан огоҳлантирилган. Иккита сариқ қизилни келтириб чиқаради. Бу ҳам етмагандай дарвозабон тўпни кўр-кўрона "Андижон" мухлислари тарафга тепиб юборган. Бу ҳам спортга оид бўлмаган хатти-ҳаракатлар дея баҳоланади ва у ҳам сариқ карточкага лойиқ вазият ҳисобланади. Натижада сариқ карточкалар учтага етган.

Бундан ташқари, буни видеода кўрдик, 11 метрлик зарба йўлланганга қадар "Истиқлол" футболчиси жарима майдончасига кириб кетган. Бу ҳолат ҳам қайта тепишни тақазо қилади.

Мана шунақа вазият эди. Бу ерда ҳакам қўпол хато қилмаган", - деб жавоб берди Маъмур Саидқосимов.

Ўз навбатида биз ҳам қўшимча қилмоқчимиз. Ҳар қандай тортишувли вазиятларда уни охиригача таҳлил қилмай туриб, тезкор хулоса чиқариб қўйиш - профессионал журналистикага мос келмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Манба: uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Андижон» – «Истиқлол» учрашувига оид ҳакамлик борасидаги расмий баёнот