date
views 3 358

“Навбаҳор” Суперлигада 3-ўринни эгаллади ва бронза медалини қўлга киритди

“Навбаҳор” Суперлигада 3-ўринни эгаллади ва бронза медалини қўлга киритди
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ФИФА талабига кўра 6 очкодан махрум қилиниши борасида ЎФА расмий сайтида хабар эълон қилинди. Унга кўра жамоанинг мазкур муаммонинг асосий сабабчиси бўлган украиналик футболчи Сергей Симоненко олдидаги қарздорлик масаласи расман ёпилгани бўйича маълумот ҳам тақдим этмаганлигидир.

Шу боис “қалдирғчолар” Суперлига якунланишига 2 тур қолганда олти очкодан айрилишди. Натижада, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби муддатидан олдин 3-ўринни эгаллади ва бронза медалларига эга чиқди.

Маълумот ўрнида, шу кунгача “Бунёдкор” ҳисобида 24 очко бор эди ва энди Миржалол Қосимов шогирдларида 18 очко мавжуд. “Навбаҳор”да эса 28 очко бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” Суперлигада 3-ўринни эгаллади ва бронза медалини қўлга киритди