Шоҳжаҳон Эргашев келаси ой Россияда жанг ўтказади

  • 18 ноябрь 2018, 03:14
  • 1 404
  • Спорт
  • Шоҳжаҳон Эргашев келаси ой Россияда жанг ўтказади
    Мағлубият нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб ўтади.

    WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Шоҳжаҳон 14 декабрь куни Андрей Андреевга тегишли "Школа чемпионов" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.

    Катта эҳтимол билан рақиб бразилиялик боксчи бўлади. Ҳозирда Эргашевнинг промоутерлари ушбу жанг юзасидан музокара олиб боришяпти.

    - Бразилиялик боксчи 17 та жангнинг барчасида ғалабага эришган. Мен ҳам 15 та жангда юз фоизлик натижа кўрсатганман. Агар рақиб билан келиша олсак, 14 декабрь куни мухлислар ажойиб жангга гувоҳ бўлишади, - деди Эргашев сайтимизга берган интервьюсида.

    Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 14 та жангда ҳамюртимиз рақибларини нокаутга учратган.

    Фикрлар

    » » Шоҳжаҳон Эргашев келаси ой Россияда жанг ўтказади