21:36 / 18.11.2018
2 517

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кўзи боғланган ҳолда машғулот ўтказди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кўзи боғланган ҳолда машғулот ўтказди (фото)
Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун "Perry Park" стадионида навбатдаги машғулотни ўтказди.

Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг ЎФА матбуот хизматига маълум қилишича, таркибдаги барча футболчиларнинг соғлиғи жойида. Жароҳат олганлар йўқ.

Футболчилар тезкорликни оширишга қаратилган ўзига хос эстафета машқларини олиб боришганини таъкидлаб ўтиш керак. Бундан ташқари, мураббийлар штаби терма жамоа аъзоларининг кўзларини боғлаб, майдондаги жамоадоши қаерда жойлашганини ҳис қилишга ва унга тўғри пас беришга қаратилган ўзига хос машқларни ҳам ўтказишди.

Хабар қилинишича, Австралия футбол федерацияси "Suncorp" стадиони майдон чимининг сифати билан боғлиқ муаммо туфайли Жанубий Кореяга қарши ўйинни "Queensland Sport and Athletics Centre" (ANZ Stadium номи билан машҳур) ўйингоҳида ўтказишни таклиф қилган. 17 ноябрь куни бу стадионда Австралия - Жанубий Корея учрашуви (1:1) ўтказилганди.

Эртага Ўзбекистон термаси "Queensland Sport and Athletics Centre" стадионида Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказади. Корейслар билан баҳс 20 ноябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купернинг кечаги машғулотлари волейбол ўйинини ҳам ўз ичига олган эди.
















arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кўзи боғланган ҳолда машғулот ўтказди (фото)