20:24 / 20.11.2018
3 979

Эктор Купер: «Терма жамоа ўйинида ўсиш бор»

Эктор Купер: «Терма жамоа ўйинида ўсиш бор»
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Жанубий Кореяга (0:4) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин натижасидан қониқмадим, аммо футболчиларимда тактика борасида ўсиш борлигини кўрдим.

Ўйин натижасининг салбий бўлишига футболчиларнинг жисмоний ҳолати маромида эмаслиги сабаб бўлди. Ўйин охирида биз анча чарчаб қолдик.

Аммо тактика борасида анча олдинга силжидик», - деди Купер.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси 2та голни ўйин бошида (9 ва 24-дақиқа) ва яна 2та голни ўйин охирида (70 ва 81-дақиқа) ўтказиб юборган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер: «Терма жамоа ўйинида ўсиш бор»