
Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду жорий йилги "Олтин тўп" мукофотининг тантанали топшириш маросимига келмайди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра бу ҳолат португалиялик футболчининг бу сафарги совринни қўлга киритмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. У хатто катта эҳтимол билан “Олтин тўп” учун даъвогарларнинг кучли учлигига ҳам кира олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду фаолияти давомида ушбу мукофотга беш бор лойиқ кўрилган эди.
Маълумот учун, "Олтин тўп" мукофоти ғолиби 3 декабрь куни эълон қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар