20:17 / 23.11.2018
3 830

Алиқулов "Шўртан"да бош мураббий ишига аралашув бўлганини маълум қилди

Алиқулов "Шўртан"да бош мураббий ишига аралашув бўлганини маълум қилди
Ўтмишда тажрибали ҳимоячи, айни пайтда мураббийлик фаолиятини бошлаган Асрор Алиқулов нега "Шўртан"дан кетганини изоҳлади.
Яқинда сайтимиз меҳмони бўлиб, Хайрулла Холиқов билан суҳбатлашган Алиқулов "Шўртан"да бош мураббийи ишига аралашув бўлгани учун жамоадан кетганини айтди.

"Менинг кетишимга натижанинг ҳеч қандай таъсири бўлмади. Шунчаки бошқа бировнинг гапи билан иш қилишни хоҳламаганим учун кетишга мажбур бўлдим. Менинг назаримда майдонга ким тушишини фақат бош мураббий ҳал қилиши, ҳеч ким атрофдан унинг ишига аралашмаслиги керак. Аммо “Шўртан”да шундай ҳолат кузатилди, мен эса футболни ҳаммасидан устун қўйганим учун кетишга ариза ёздим. Агар вақт ўтиб яна такрорланса, яна шу ишни қиламан. Чунки мен асосий таркибда кимлар ўйнаши-ю, кимни қайси чизиққа қўйишни фақат мураббий ҳал қилиши керак деб ҳисоблайман", - дейди Алиқулов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алиқулов "Шўртан"да бош мураббий ишига аралашув бўлганини маълум қилди