"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Албатта, ҳозир ҳиссиётларга бойман. Ўйин асабийлиги билан ажралиб турди. "Пахтакор"га қарши ўйин қанчалик аҳамиятли эканлигини "Локомотив" футболчилари яхшигина тушуниб туришганди. Ўйинга тушадиган футболчилар билан руҳий томондан тайёрланиш асосида улар баҳс давомида ўз ҳиссиётларини жиловлай олишларини назорат қилишлари лозим эди.
Нима учун бундай? Чунки ҳамма футбол ўйнашни билади. "Пахтакор" яхши ўйин кўрсата олишини бутун бир мавсум давомида кўрсата олишди. Иккинчи бўлимнинг боши гол ўтказиб юборганимиз учун бироз асабийроқ ўтди. Бироқ яхши ўзгаришлар билан ўйиннинг боришини ўзгартира олдик. Энг асосийси бизга ғалаба керак эди. Ўз майдонимизда, ўз мухлисларимизни олдида ҳақли ғалабага эришишни истагандик.
Нафақат бугунги ўйин, балки бутун бир мавсум учун йигитларга раҳмат айтаман. Фикримча, "Локомотив" мен бош мураббий бўлганимдан кейин ҳам ўз услубини ўзгартирмади. Ўзгаришлар асосан руҳий томонлама бўлди ва менинг қўллаб-қувватлашларимни йигитлар ажойиб тарзда қабул қилишди, шу орқали бунинг мевасини татиб кўришди.
Биз ҳали мавсумни якунламадик. Олдинда яна бир тур бор. Шундан кейин шартнома борасида раҳбарият билан гаплашиб оламиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади