19:21 / 29.11.2018
2 951

АГМК ўзида «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

АГМК ўзида «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлиганинг 31-турида АГМК клуби ўз майдонида «Қизилқум» футболчиларини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Илк гол биринчи бўлимнинг ҳакам тарафидан қўшиб берилган вақтда пенальтидан киритилди.

Жокич 11-метрлик нуқтадан адашмади. Иккинчи бўлимда ҳам АГМК шиддатли ҳужумларини давом эттириб ҳисобни оширишга эришди. Заҳирадан майдонга тушган Шохназар Норбеков 73-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Жокич ўйиннинг охирларида дубль қайд этиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа АГМК 10-поғонани, «Қизилқум» 8-ўринни эгаллаб чемпионатни якунлади

Суперлига, 31-тур

АГМК – “Қизилқум” 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 45 пенальти, Жокич, 2:0 – 73 Норбеков 3:0 – 87 Жокич.
АГМК: Ходжаев, Хожиакбаров, Исроилов, Полвонов (Ҳайдар Ғуломов, 84), Ҳасанов, Тўраев, Пиримов (Ҳасанов, 80), Бубанья, Касминин, Жокич, Қиличев (Норбеков, 73).
"Қизилқум": Черемисин, Бойдуллаев (Қосимов, 78), Квесиешвили, Рустамов, Саноев (Абдуалимов, 82), Геворкян, Убайдуллаев, Жўраев, Бойматов, Йованович (Усмонов, 52), Мустафоев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ўзида «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди