Шота Арвеладзе: "ОЧЛдаги рақибимиз жуда жиддий"

  • 30-11-2018, 21:49
  • 547
  • Спорт
  • Шота Арвеладзе: "ОЧЛдаги рақибимиз жуда жиддий"
    "Пахтакор" - "Бунёдкор" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

    "Аввало яна бир бор "Локомотив"ни чемпионлик билан табриклайман. Бугун улар Наманганда "Навбаҳор"ни ҳам мағлуб этишди. Бугун "Пахтакор" имиджи учун ўйнадик. Бугунги ўйинга келган мухлисларга ва журналистларга раҳмат айтмоқчиман. Футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. "Бунёдкор" бутун мавсум чемпионатда кучли уч жамоадан бири бўлди ва учинчи ўрин учун охиригача курашди, - дейди Шота Арвеладзе.

    - Жамоа қачон йиғилади ва кейинги режалар қандай?
    - 12 февраль куни ОЧЛ илк учрашувини ўтказамиз. Ироқ клуби охирги уч мавсумда ОФК кубогини ютган. Жуда жиддий рақиб. Худо хоҳласа, бу ўйинни ютсак 19 февраль куни сафарда бошқа рақиб билан ўйнаймиз. 24 декабрь куни Тошкентда йиғиламиз ва Янги йил байрамига қадар жисмоний машғулотлар ўтказамиз. 3 январдан навбатдаги йиғин бошлаймиз. Декабрь ва январь ойида бизнинг 14 нафар футболчимиз турли терма жамоаларда бўлишади. Шундай бўлса ҳам мавсумга муносиб тайёргарлик кўришга умид қиламиз. Барча терма жамоалармизга омад тилайман.

    » » Шота Арвеладзе: "ОЧЛдаги рақибимиз жуда жиддий"