Ўзбекистонлик яккакурашчи Фирдавс Ҳасанов чемпионлик камарини қўлга киритди (фото)

  • 1-12-2018, 15:46
  • 548
  • Спорт
  • Ўзбекистонлик яккакурашчи Фирдавс Ҳасанов чемпионлик камарини қўлга киритди (фото)
    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича “KINGDOM PROFESSIONAL FIGHT Selection-2” халқаро турнири бўлиб ўтди.

    Мазкур кечада турли вазн тоифаларид рейтинг, ярим финал ва финал жанглари (жами 10та) бўлиб ўтди. Унда 57.3 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик яккакурашчи чемпионликни қўлга киритди.

    "Sambo-Piter" клуби аъзоси Фирдавс Ҳасанов дастлаб ярим финал баҳсида россиялик Валентин Орловдан очколар бўйича устун келди. Иккинчи ярим финалда эса икки россиялик спортчи ўзаро тўқнаш келиб, унда Санжарбек Бабаев Денис Игнатьевни мағлуб қилди.


    Ҳал қилувчи финал жангчида Фирдавс Санжарбек Бабаев билан куч синашиб, ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра ғолибликни қўлга киритди ва турнир чемпионлик камарига эга бўлди.

    » » Ўзбекистонлик яккакурашчи Фирдавс Ҳасанов чемпионлик камарини қўлга киритди (фото)