
Тожикистон олимпия терма жамоаси (U-23) бош мураббийи Усмон Тошев ўз мураббийлар штабини шакллантирди. Бу ҳақда Тожикистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбада келтирилишича, 53 ёшли мутахассис ўз штабига ТФФ академияси мураббийи Далер Каёсов ва мамлакат терма жамоаси собиқ дарвозабони Алишер Тўйчиевларни жалб қилган.
Терма жамоа 1 декабрдан ўзбекистонлик мураббий қўл остида Ҳисордаги Алмоси шаҳарчасидаги ТФФ академияси базасида декабрь ойида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарлик кўриш учун машғулотларга киришган.
Тожикистонликлар 9 декабрь куни Доҳада Яманга қарши майдонга тушса, 13, 16 декабрь кунлари Маскатда Уммонга қарши ва 20 декабрь куни Манамада Баҳрайн терма жамоасига қарши тўп суради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар