10:12 / 03.12.2018
2 994

«Палермо» клуби 10 евро эвазига сотиб юборилди

«Палермо» клуби 10 евро эвазига сотиб юборилди
«Палермо» клуби акцияларининг эгаси алмашди.

Клуб президенти Маурицио Дзампарини 100% акцияларни Лондон компаниясига 10 еврога сотиб юборди.

Бугун «Палермо» матбуот хизмати клуб нима сабабдан рамзий миқдордаги пул эвазига сотиб юборилганини тушунтриб ўтди.

Унга кўра, «Палермо»ни сотиб олган компания клубнинг 22 800 000 евро миқдоридаги қарзини қоплаб берган. Шу сабаб, ушбу 10 евро фақатгина рамзий маънога эга холос.

Дзампарини «Палермо»ни 2002 йилда сотиб олганди. Айни дамда клуб Б Серияда ўйнайди.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Палермо» клуби 10 евро эвазига сотиб юборилди