11:13 / 03.12.2018
3 330

Суперлига плей-офф. Бугун “Сўғдиёна” - “Машъал” тўқнашуви бўлади

Суперлига плей-офф. Бугун “Сўғдиёна” - “Машъал” тўқнашуви бўлади
Хабарингиз бор бугун Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида Суперлига йўлланмаси учун дастлабки плей-офф жуфтликлари – “Сўғдиёна” - “Машъал” ўйини бўлиб ўтади.

Айтиш керакки, "Машъал" бу мавсум Про-лиганинг "А" гуруҳида кураш олиб бориб, якунда 2-ўринни эгаллаб Про-лиганинг "Б" гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган "Шердор" билан куч синашди ва йирик ҳисобда ғалаба қозониб Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди. Энди муборакликларга Суперлигада 11-ўринни қўлга киритган "Сўғдиёна" рақиблик қилади. Учрашув ғолиби эса келгуси мавсумни Суперлигада ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Спорт” телеканали режиссори Жамолиддин Бобожоновнинг сўзларига кўра ушбу учрашув бугун футбол ишқибозларига жонли эфирда намойиш этилади. Ўйинни таниқли шарҳловчи Ҳайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” - “Машъал” баҳси соат 14:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига плей-офф. Бугун “Сўғдиёна” - “Машъал” тўқнашуви бўлади