Собиқ жаҳон чемпиони “Олтин тўп”ни “футболни мазах қилиш” деб атади

  • 4-12-2018, 11:30
  • 1 327
  • Спорт
  • Собиқ жаҳон чемпиони “Олтин тўп”ни “футболни мазах қилиш” деб атади
    Мадриднинг “Реал” клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йил якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” мукофоти билан тақдирланди. У бу борада ушбу мукофотнинг 5 карра совриндори Криштиану Роналду ва Антуан Гризманни доғда қолдирди.

    1998 йилда Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Франк Лебеф “Олтин тўп” 2018 йилги жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси бўлганига қарамай, унинг ҳамюрти Гризманнга берилмаганини танқид қилди.

    “Бу шармандалик. Ўз овозини берувчи журналистлар қандай мезонларни ҳисобга олишади, билмадим. Агар бош мезон унвонлар бўлганда, унда “Олтин тўп”ни жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигасини ютган Варангагина бериш керак эди. Ҳар бир футболчининг индивидуал ўйинига баҳо бериш бемаънодир, чунки мисол учун, дарвозабон ва ҳужумчини таққослаб бўлмайди. Кўринишича, энг яхши ўйинчи эмас, балки кўпроқ таассурот қолдирган ўйинчи танланади. Бундай кўринишда “Олтин тўп”ни футболнинг мазах қилиниши, ҳаттоки ҳақорат қилиниши, деб ҳисоблайман. Ундан яхшиси воз кечиш керак, жамоавий спорт турида бундай индивидуал мукофот керак эмас”, деб айтган 50 ёшли собиқ футболчи RMC Sport’га берган интервьюсида.

    Модрич журналистларнинг овоз бериши натижаларига кўра 753 очко, Роналду 476 очко, Гризманн 414 очко олган. Лебеф эслаб ўтган Рафаэль Варан эса 121 очко билан 7-ўринни эгаллаган.

    » » Собиқ жаҳон чемпиони “Олтин тўп”ни “футболни мазах қилиш” деб атади