22:07 / 04.12.2018
4 191

Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилди

Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилди
Профессионал бокснинг супер ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) янгиланган рейтингида пешқадам бўлиб олди.

3 декабрь куни эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев яна икки поғона юқорилаган ва биринчи ўринга кўтарилган. Боксчи 24 ноябрь куни америкалик Айзек Саратега қарши жангдаги ғалабаси туфайли рейтингда бундай юқори ўсишга эришди.

Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда шу кунга қадар 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та жангни муддатидан олдин якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, супер ярим енгил вазн тоифасида америкалик Даниэл Роман чемпион саналади. Муроджон рейтингдаги биринчи ўрин сабаб мазкур камарга биринчи рақамли даъвогарга айланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилди