Боксчи Василий Ломаченко WBA камари ёнига WBO камарини ҳам қўшиб қўйди

Боксчи Василий Ломаченко WBA камари ёнига WBO камарини ҳам қўшиб қўйди
Профессионал бокснинг енгил (-61, 23 кг) тоифасида WBA камари соҳиби украиналик Василий Ломаченко 9 декабрь куни Нью-Йоркдаги "Madison Square Garden" аренасида пуэрториколик Хосе Педрасани мағлуб этиб, WBO камарини ҳам қўлга киритди.

12 раунд давом этган жангда Ломаченко тўлиқ устунлик қилди. 11-раундда у рақибини икки марта нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Якунда ҳакамлар бир овоздан 119-107, 117-109, 117-109 ҳисобида Ломаченко ғалаба қозонганини эътироф этишди. Натижада Ломаченко енгил вазнда бир йўла иккита камар соҳибига айланди.

Мазкур ютуқ украиналик спортчи учун профессионал боксдаги 12-ғалаба (9 таси нокаут) бўлди. Бундан ташқари Ломаченко битта жангда ютқазган.

Украиналик боксчи айни вақтда вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчилари рейтингида биринчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар