08:24 / 12.12.2018
3 500

ЕЧЛ. Салоҳ "Ливерпуль"ни плей-оффга олиб чиқди ва бошқа ўйинлар натижаси

ЕЧЛ. Салоҳ "Ливерпуль"ни плей-оффга олиб чиқди ва бошқа ўйинлар натижаси
Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилди.

B гуруҳида "Барселона" уйига сафар қилган "Тоттенҳэм" 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

7-дақиқада Дембеле майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 85-дақиқада Моура ҳисобнинг дуранг бўлишини таъминлади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Интер" ўз майдонида "ПСВ" билан дуранг қайд этди ва плей-оффга чиқа олмади – 1:1.

Гуруҳда 14 очко тўплаган "Барселона" 1-ўринни эгаллаган бўлса, 8 очко билан қўшимча кўрсаткичлар борасида "Интер"дан устун келган "Тоттенҳэм" 2-поғонани банд қилди. "ПСВ" эса сўнгги ўринни эгаллади.

C гуруҳининг марказий ўйинида "Ливерпуль" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 34-дақиқада Салоҳ томонидан киритилди.

Икки жамоа ҳам 9 очко тўплаган бўлишига қарамай, қўшимча кўрсаткичлар борасидаги устунлик сабаб "Ливерпуль" 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди. 3-поғонани эгаллаган "Наполи" курашни Европа Лигасида олиб боради. Гуруҳда "ПСЖ" 1-ўринни эгаллаган бўлса, "Црвена Звезда" энг охирги поғонани банд қилди.

Ливерпуль – Наполи 1:0

Гол:
1:0 – 34 Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд (Ловрен, 90), ван Дейк, Вейналдум, Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 85), Мане, Салах, Фирмино (Кейта, 79).
Наполи – Оспина, Альбиоль, Мариу Руй (Гулям, 70), Максимович, Кулибали, Фабиан Руис (Зелиньски, 62), Гамшик, Кальехон, Аллан, Инсинье, Мертенс (Милик, 67).
Огоҳлантиришлар: ван Дейк (13), Кулибали (40), Салоҳ (83), Робертсон (90), Мане (90).

Барселона – Тоттенҳэм 1:1

Голлар:
1:0 – 7 Дембеле, 1:1 – 85 Лукас Моура.
Барселона – Силлессен, Лангле, Миранда, Нелсон Семеду, Вермален, Артур, Аленья, Коутиньо, Ракитич (Бускетс, 46), Дембеле (Денис Суарес, 76), Мунир (Месси, 63).
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Уокер-Питерс (Ламела, 61), Вертонген, Уинкс (Льоренте, 83), Сиссоко, Алли, Эриксен, Кейн, Сон Хын Мин (Лукас Моура, 71).
Огоҳлантиришлар: Уокер-Питерс (15), Нелсон Семеду (68).

Интер – ПСВ 1:1
Голлар:
0:1 – 13 Лосано, 1:1 – 73 Икарди.

Црвена Звезда – ПСЖ 1:4
Голлар:
0:1 – 9 Кавани, 0:2 – 40 Неймар, 1:2 – 56 Гобелич, 1:3 – 74 Маркиньос, 1:4 – 90 Мбаппе.

Брюгге – Атлетико Мадрид 0:0

Монако – Боруссия Дортмунд 0:2
Голлар:
0:1 – 15 Геррейру, 0:2 – 88 Геррейру.

Шальке – Локомотив 1:0
Гол:
1:0 – 90 Шопф.

Галатасарой – Порту 2:3
Голлар:
0:1 – 17 Фелипе, 0:2 – 42, пенальти Марега, 1:2 – 45, пенальти Фегули, 1:3 – 57 Сержиу Оливейра, 2:3 – 65 Дердийок.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. Салоҳ "Ливерпуль"ни плей-оффга олиб чиқди ва бошқа ўйинлар натижаси