17:34 / 12.12.2018
3 552

Эктор Купер ва футбол юлдузлари иштирокида учрашув ташкил қилинди (фото)

Эктор Купер ва футбол юлдузлари иштирокида учрашув ташкил қилинди (фото)
Кеча пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида "Junior" футбол мактаби томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва футбол юлдузлари иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов, миллий терма жамоамиз собиқ сардори, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров, терма жамоамиз аъзолари Марат Бикмаев ва Анзур Исмоиловлар қатнашишди.

Ёш футболчилар миллий терма жамоамиз бош мураббийи ва футбол юлдузларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Сўнгра болажонлар учун учрашувнинг юлдузли меҳмонлари томонидан дастхатлар улашилди ва улар билан бирга эсдалик учун суратга тушилди.

Бу каби учрашувлар ёш футболчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг келгусида машҳур футболчи бўлиб, терма жамоамиз таркибида тўп суриш орзусига катта туртки бўлиши шубҳасиз.














Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер ва футбол юлдузлари иштирокида учрашув ташкил қилинди (фото)