07:06 / 13.12.2018
3 074

«Ювентус» клуби «Янг Бойз» майдонида, «МЮ» эса «Месталья»да мағлуб бўлди

«Ювентус» клуби «Янг Бойз» майдонида, «МЮ» эса «Месталья»да мағлуб бўлди
Европа Чемпионлар лигасининг 6-тур Н гуруҳидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Гуруҳ пешқадами «Ювентус» сафарда «Янг Бойз» билан баҳс олиб борди.

Учрашувни фаол бошлаган меҳмонлар 30-дақиқага келиб дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Алекс Сандро ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Оаро аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

68-дақиқада мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди: яна ўша Оаро бу сафар жарима майдони ташқарисидан аниқ зараб йўллаб жамоасининг иккинчи голини урди. Бунга туринликлар 80-дақиқада жавоб қайтаришди: Пауло Дибала узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни қисқартирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Валенсия» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўзаро баҳс юритишди. «Месталья»да бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

17-дақиқада Карлос Солер жамоасининг ўнг қанотдан ташкиллаштирган ҳужумини ўзининг аниқ зарбаси билан голга айлантирди.

Иккинчи бўлим дебютида Фил Жонс тўпни қайтараман деб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Манкунианлар 87-дақиқага келибгина жавоб голини уришди: Маркус Решфорд ўзининг аниқ зарабси билан ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, «МЮ» бу мағлубиятдан сўнг «Ювентус»ни қувиб ўтиш имкониятини йўққа чиқарди ва гуруҳни иккинчи ўринда якунлади. Туринликлар эса мағлубиятга қарамай пешқадамликни сақлаб қолишди.

ЕЧЛ, 6-тур
Н гуруҳи

Янг Бойз Швейцария – Ювентус Италия 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар:
1:0 – 30, пенальти Оаро, 2:0 – 68 Оаро, 2:1 – 80 Дибала.

Янг Бойз – Вельфли, Камара, Гарсия, Мбабу, Бенито, Соу (Вютрих, 90), Лаупер, Эбишер, Фасснахт (Бертоне, 80), Оаро, Нгамале (Шик, 85).

Ювентус – Шченсны, Де Шильо (Дибала, 72), Бонуччи, Ругани, Пьянич (Джан, 65), Куадрадо (Алекс Сандро, 23), Бентанкур, Дуглас Коста, Бернардески, Манджукич, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Камара (62), Бернардески (64), Гарсия (72), Вельфли (83).

Валенсия Испания – Манчестер Юнайтед Англия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 17 Солер, 2:0 – 47, автогол Джонс, 2:1 – 87 Рэшфорд.

Валенсия – Доменек, Тони Лато (Гарай, 51), Пиччини, Рубен Везу, Диакаби, Парехо, Солер, Черышев (Ферран Торрес, 66), Кондогбиа, Санти Мина (Родриго, 68), Батшуайи.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Джонс, Рохо (Янг, 46), Байи, Валенсия, Перейра, Феллайни, Мата, Погба, Фред (Рэшфорд, 57), Лукаку (Лингард, 69).

Огоҳлантиришлар: Валенсия (11), Тони Лато (28), Байи (30), Рэшфорд (81).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» клуби «Янг Бойз» майдонида, «МЮ» эса «Месталья»да мағлуб бўлди