
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Торино"га қарши бўлиб ўтадиган Турин дербиси ҳақида фикр билдирди.
Баҳс 15 декабрь куни "Торино" майдонида бўлиб ўтади.
"Экипировкачилардан бири менга шундай деди: "Илтимос, ғалаба қозонинг". Билишимча, "Ювентус" мухлислари иккита нарсани кечирмас экан: "Интер"га мағлуб бўлишни ва "Торино"га ютқазиб қўйишни. Дерби - ўзгача воқеа, шу сабабли унда ғолиб чиқишимиз керак. Хотиржамман, чунки жамоамизнинг кучидан хабарим бор. Қисқа вақт ичида муҳим ўйинлар ўтказамиз" - дейди португалиялик.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар