Мексикалик боксчи Сауль Альварес Нью-Йоркда ўзининг навбатдаги жангини ўтказиб, британиялик Рокки Филдингни нокаутга учратди. Шундай қилиб, боксчи иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини ҳам қўлга киритди.
Жанг мексикалик боксчининг устунлиги остида ўтди ва ҳар бир раундда уни нокдаунга учратди. Учинчи раунддаги тўртинчи нокдаундан сўнг рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди ва Альваресни ғолиб деб эълон қилди.
Мексикалик боксчи учун бу жанг профессионал фаолиятидаги 51-ғалабаси (31 нокаут) бўлди. Унинг ҳисобида яна бир мағлубият ва 2 дуранг мавжуд. Филдинг 27 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Альварес ўрта вазн тоифасининг WBC ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби ҳисобланади.
Ушбу бокс жангини қуйидаги ВИДЕО орқали томоша қилишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди