00:14 / 18.12.2018
3 136

Нико Ковач: "Ливерпуль" фаворит, лекин биз "Бавария"миз!

Нико Ковач: "Ливерпуль" фаворит, лекин биз "Бавария"миз!
Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташланди. “Бавария” клуби бош мураббийи Нико Ковач ушбу босқичда “Ливерпул”га тўқнаш келганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барчамиз бундай ажойиб қуръадан хурсанд бўлишимиз мумкин. Бизга рақиб бўлиши мумкин бўлганлар орасидаги энг кучлиси тўғри келди. “Ливерпуль” ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида ўйнади ва ҳозирда АПЛда етакчилик қилмоқда. Улар Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогар ҳисобланишади. Лекин, биз “Бавария”миз! Ўз навбатида Ливерпуль ҳам жавоб учрашувининг Мюнхенда ўтказилишини билиб турибди. Шу боис имкониятлар 50/50 ”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Бавария" жуфтлигининг илк тўқнашуви 19 февраль куни "Энфильд"да бўлади, жавоб баҳсига эса 13 март куни "Альянц Арена" мезбонлик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нико Ковач: "Ливерпуль" фаворит, лекин биз "Бавария"миз!