11:38 / 22.12.2018
2 896

Икки «Боруссия» баҳсида Дортмунднинг қўли баланд келди

Икки «Боруссия» баҳсида Дортмунднинг қўли баланд келди
Германия чемпионатининг 17-тури марказий учрашув билан бошланди. Бундеслига етакчилари – «Боруссия» номли икки клуб Дортмундда ўзаро куч синашди.

Ҳафта бошида «Фортуна» меҳмони бўлган дортмундликлар Бундеслиганинг бу мавсумидаги илк мағлубиятини тан олган, Менхенгладбах жамоаси эса ўз майдонида аутсайдер «Нюрнберг»ни мағлуб этган эди. Натижада жамоалар орасидаги 9 очколик фарқ 6тага қисқарган эди. Аммо кечаги баҳсдан сўнг оралиқ марра аввалги ҳолига қайтди – Дортмунд яна ғалабали йўлга чиқиб олди.

Дастлаб учрашувнинг 42-дақиқасида бироз аввал захирадан туширилган Марио Гётценинг пасидан кейин Жейдон Санчо ҳисобни очди. Аммо бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кристоф Крамер мавсумда илк марта голини уриб, биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда тенглик бўлишини таъминлади.

Иккинчи бўлим бошланганига кўп бўлмай, мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди – Ройс собиқ клуби дарвозасини ишғол этди, бу унинг чемпионатдаги 11-голи бўлди; Маркога яна Марио Гётце пас узатди. Шу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди, Дортмундниг «Боруссия»си қишки танаффусга чемпионат пешқадами сифатида йўл оладиган бўлди.

Амалдаги чемпион «Бавария» бугун «Айнтрахт» меҳмони бўлади. Мюнхенликлар Фрайбургда ғалаба қозонишса, иккинчи ўрин эгаси сифатида танаффусга йўл олишади.

Германия чемпионати

Боруссия Д – Боруссия М 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар:
1:0 – 42 Санчо, 1:1 – 45 Крамер, 2:1 – 54 Ройс.

Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Вайгль, Топрак, Хакими, Витцель, Дилэйни, Санчо (Вольф, 90), Ройс, Геррейру (Бруун Ларсен, 90), Пако Алькасер (Гётце, 34).
Боруссия М – Зоммер, Джонсон, Байер, Штробль, Вендт, Нойхаус (Кюизанс, 82), Крамер (Хофманн, 68), Закария, Херрманн (Траоре, 73), Плеа, Азар.

22 декабрь
19:30. Ҳанновер – Фортуна
19:30. Нюрнберг – Фрайбург
19:30. Штутгарт – Шальке
19:30. Байер – Ҳерта
19:30. РБ Лейпциг – Вердер
22:30. Айнтрахт Ф – Бавария

23 декабрь
19:30. Аугсбург – Вольфсбург
22:00. Ҳоффенҳайм – Майнц

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Икки «Боруссия» баҳсида Дортмунднинг қўли баланд келди