
Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Эвертон» – «Тоттенхэм» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Гудисон Парк»да бўлиб ўтган баҳсда лондонликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Меҳмонлар таркибида Сон Ҳин Мин ва Харри Кейн дубль қайд этишди, қолган голларга Деле Алли ва Кристиан Эриксен муаллиф бўлишди. Мезбонларнинг жавоб тўпларини Тео Уолкотт ва Гюлфи Сигурдсон киритишди.
Шу тариқа, «шпорлар» очколари сонини 42тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда боришмоқда. «Эвертон» (24) 11-поғонада қолди.
АПЛ, 18-тур
Эвертон – Тоттенхэм 2:6 (1:3, 1:3)
Голлар: 1:0 – 21 Уолкотт, 1:1 – 27 Сон Ҳин Мин, 1:2 – 35 Алли, 1:3 – 42 Кейн, 1:4 – 48 Эриксен, 2:4 – 51 Сигурдссон, 2:5 – 61 Сон Ҳин Мин, 2:6 – 74 Кейн.
Эвертон – Пикфорд, Кин, Динь, Коулмэн, Зума, Сигурдссон (Тосун, 83), Андре Гомеш (Шнайдерлин, 53), Уолкотт, Дэвис, Ришарлисон (Бернард, 75), Кэлверт-Льюин.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Алдервейрелд, Сиссоко (Лукас Моура, 83), Уинкс, Эриксен, Алли (Ламела, 46), Кейн, Сон Ҳин Мин (Скипп, 79).
Огоҳлантиришлар: Триппьер (32), Эриксен (71).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар