
Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петерберг шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Унда ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари ҳам иштирок этишмоқда.
Беллашувларда қатнашаётган 16 ёшли ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов бугун оламшумул сенсация қайд этди. Рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида ҳамюртимиз амалдаги жаҳон чемпиони, гроссмейстер, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.
Бугунги ўйинлардан сўнг тажрибали шахматчи учрашувлар борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен охирги марта қачон бундай ёмон ўйнаганлигимни эслай олмайман. Ҳа ҳозирда ҳисобимда 3 очко бор, аслида вазият бундан-да ёмон бўлиши ҳам мумкин эди. Энди яхшилаб ҳордиқ чиқариб эртанги беллашувларга тайёргарлик кўришим керак", - деди норвегиялик жаҳон чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, ёш шахматчимиз 24 ноябрь – 2 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлгандилар ва шу муносабат билан Президент совғаси – «Spark» автомобиллари билан тақдирлангандилар.
Манба: SPORTS.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар