Англия Кубогининг 1/32 финалида «Ливерпуль» «Вулверҳэмптон»га ютқазиб, турнирни тарк этди. Вулверҳэмптонда кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 38-дақиқасида Рауль Хименес ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Дивок Ориги ҳисобни тенглаштирди. Лекин «бўрилар» ҳужумчиси Рубен Невеш кўп ўтмай ғалаба голини урди. Бу учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ «Ливерпуль» ҳимоячиси Деян Ловрен жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Бу Юрген Клопп шогирдлари жорий мавсумда қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлишидир. Бундан аввалроқ «Ливерпуль» АПЛ доирасида «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Англия чемпионатида айни вақтда «Ливерпуль» 54 очко билан пешқадамлик қилмоқда, «Вулверҳэмптон» 29 очкоси билан — тўққизинчи ўринда жойлашган.
1/16 финал ўйинлари 16 февралга белгиланган.
Англия Кубоги
3-раунд
Вулверҳэмптон – Ливерпуль 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 38 Хименес, 1:1 – 51 Ориги, 2:1 – 55 Рубен Невеш.
Вулверҳэмптон – Радди, Кастро (Доэрти, 75), Беннетт, Коуди, Рубен Винагре, Диогу Жота (Кавалейру, 52), Дендонкер, Моутинью, Рубен Невеш, Боли, Хименес (Элдер Кошта, 83).
Ливерпуль – Миньоле, Рафаэл Камашу, Ловрен (Хувер, 6), Морено, Милнер, Фабиньо, Жонс (Фирмино, 70), Кейта, Шакири, Старриж (Салоҳ, 70), Ориги.
Огоҳлантириш: Милнер (15). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”