Шаҳрам ва Муроджон навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди

  • 11 январь 2019, 00:30
  • 972
  • Спорт
  • Шаҳрам ва Муроджон навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди
    Профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчиларимиз катта эҳтимол билан март ойида рингга кўтариладилар.
    Бу ҳақида "Мир бокса" промоутерлик компанияси менежери Вадим Корнилов маълум қилди.

    У ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали март ойида АҚШда катта жанг оқшоми ташкил қилиниши ва унда Дмитрий Бивол, Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва компаниянинг бошқа боксчилари рингга кўтарилиши мумкинлиги айтилган.

    Демак бир неча кунлардан сўнг боксчиларимиз қачон ва кимларга қарши жанг қилишлари ҳақида расман эълон қилинади.

    Манба: olamsport.com

    » » Шаҳрам ва Муроджон навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди