date
views 3 565

Машарипов: «Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз»

Машарипов: «Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Уммонга қарши ўйинда ғалаба қозониш ниҳоятда муҳим эди. Мусобақанинг илк ўйинида ҳар қандай терма жамоада ҳаяжон бўлади. Уч очкони қўлга кирита олганимиздан хурсандман. Энди кейинги ўйинни қўшниларимизга қарши ўтказамиз. Туркманистон терма жамоасини яхши биласиз.

Бу жамоа таркибидаги баъзи футболчилар миллий чемпионатимизда тўп суришади. Умид қиламанки, иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўламиз.

Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ғалаба қозониш учун ғолиблик руҳига эга бўлиш керак», - дейди Жалолиддин Машарипов.

Манба: www.ufa.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов: «Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз»