date
views 3 328

Фазлиддин Ғоибназаров келаси ой Тошкентда жанг ўтказадими?

Фазлиддин Ғоибназаров келаси ой Тошкентда жанг ўтказадими?
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ўтказилади.
Ўзбекистон профессионал бокс федерациясидан бизга хабар беришларича, ушбу оқшом доирасида проф боксдаги фаолиятини мағлубиятсиз давом эттираётган чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилиши мумкин экан.

Биз мазкур хабар юзасидан айни пайтда АҚШда навбатдаги жангига тайёргарлик кўраётган Фазлиддин билан боғландик ва шундай жавоб олдик:
- Ҳа, бу ҳақда менга ҳам айтишди. Лекин, бунинг учун улар менинг промоутер ва менежерларим билан боғланиб, келишиб олишлари керак. Мен Тошкентда жанг ўтказишга бажонидил тайёрман, - деди Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин 18 январь куни АҚШда Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаров келаси ой Тошкентда жанг ўтказадими?