23:46 / 18.01.2019
3 404

Жалолиддин Машарипов: «Австралиядан алам олмоқчимиз»

Жалолиддин Машарипов: «Австралиядан алам олмоқчимиз»
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Австралияга қарши нимчоракфинал ўйинидан олдин, ЎФА матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Япониядан учралган мағлубият бизга қўшимча мотивация берди. Одатда, жамоа мағлубиятга учраса, кўпчиликда тушкунлик кайфияти бўлиши мумкин. Лекин бизда Японияга қарши ўйиндан кейин иштиёқ катта. Биз японларга қарши муносиб ўйнадик. Чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилдик. Австралия билан ҳам мана шундай курашамиз. Охиригача. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақибдан қўрқиш, чўчиш умуман йўқ. Японияга қарши қандай ўйнай олишимизни кўрсатдик. Австралияга қарши бундан ҳам кучлироқ ўйин намойиш қиламиз.

Австралия терма жамоаси аъзолари кўпроқ юқоридан тўп узатмаларини амалга ошириб, бош билан ўйнашни маъқул кўради. Шундан келиб чиқиб, уларга қарши ўйинда тўпни ерда сақлашга, кўпроқ қисқа паслар билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Қатардаги Осиё Кубогида Австралия бизни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Нимчоракфинал баҳсида ана ўша мағлубият учун алам олмоқчимиз. Худо хоҳласа, ғалаба биз томонда бўлади», - деди Машарипов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддин Машарипов: «Австралиядан алам олмоқчимиз»