Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бўлажак рақибимиз Австралия кучли терма жамоа. Уларнинг таркибидаги футболчилар жисмонан анча бақувват. Аммо бизда ҳам ҳимояда баланд бўйли, жисмонан кучли футболчилар ҳаракат қилишади. Биз Австралияга қарши ўз ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз. Уларнинг узун пасларига қарши комбинацион ўйин намойиш қиламиз, шунингдек, тўпни кўпроқ назорат қилишга интиламиз.
Ҳар икки жамоада чорак финалга чиқиш учун имкониятлар бир хил. Ушбу мусобақада фаворит сифатида эътироф этилган жамоалар мағлубиятга учраганини кўп бор кўрдик. Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, жамоа мазмунли ўйин намойиш қилди. Терма жамоамиз аъзолари ўйиндан-ўйинга кучайиб боришаётгани кўриниб турибди. Биз Австралиядан чўчиётганимиз йўқ. Уларга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Исмоилов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди