00:02 / 21.01.2019
3 744

Эрон термаси Уммонга имкон қолдирмади ва чорак финалчига айланди

Эрон термаси Уммонга имкон қолдирмади ва чорак финалчига айланди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг нимчорак финалидан ўрин олган Эрон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, форсларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг илк сонияларидаёқ уммонликлар олдинга ўтиб олишлари мумкин эди, бироқ пенальтини Бейронванд бартараф этишга муваффақ бўлди. 32-дақиқада Али Ризо Жаҳонбахш форсларни олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада Ашкон Дежагоҳ пенальтини аниқ бажариб, жамоасининг иккинчи голини оширди.

Иккинчи бўлимда Эрон вакиллари ўйинни назорат қилишди ва бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Бироқ шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, Карлуш Кейруш шогирдлари тўртинчи чорак финалчига айланишди. Эрон ярим финал учун курашда Хитой билан баҳс юритади.

Осиё Кубоги, 1/8 финал
Эрон – Уммон 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар:
1:0 – 32 Жаҳонбахш, 2:0 – 41, пенальти Дежагоҳ.
Эрон – Али Ризо Бейронванд, Милод Муҳаммадий, Муртазо Пуралиганжи, Мажид Ҳусайни, Рамин Резоян, Омид Иброҳими, Воҳид Амири, Меҳди Тареми, Али Ризо Жаҳонбахш (Рўзбеҳ Чашмий, 69), Ашкон Дежагоҳ (Саман Ғоддос, 78), Сердар Азмун (Маъсуд Шожаи, 88).
Уммон – Фаёз Ал-Рушайди, Муҳаммад Ал-Мусаллами, Саад Ал-Мухаийни, Холид Ал-Бирайки, Али Ал-Бусайди, Аҳмед Ал-Махажри (Муҳсин Ал-Ҳолидий, 81), Салоҳ Ал-Яҳёи, Ҳариб Ал-Саади, Раид Солиҳ, Муҳсин Ал-Ғассоний (Муҳаммад Ал-Ғассоний, 88), Жамил Ал-Яҳмадий.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон термаси Уммонга имкон қолдирмади ва чорак финалчига айланди