Шоҳжаҳон Эргашев: "Кейинги жангим WBA камари учун кечади"

  • 25 январь 2019, 20:47
  • 1 239
  • Спорт
  • Шоҳжаҳон Эргашев: "Кейинги жангим WBA камари учун кечади"
    Хабар берганимиздек, мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг навбатдаги жангини 15 февраль куни ўтказади.
    Шоҳжаҳон шу куни АҚШнинг Канзас штати Малвэйн шаҳридаги Kansas Star Arena мажмуасида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга кўтарилади. Фокс 19та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. 23 ёшли Фокс 5та жангида рақибларини нокаутга учратган.

    “15 февраль кунги жангимда ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонишни истайман. Бу ғалаба мен учун жуда ҳам муҳим. Боиси, кейинги жангим жуда катта эҳтимол билан чемпионлик камари учун кечади. Менга Релихнинг камари керак”, - деди Шоҳжаҳон.

    Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирда беларуслик Кирил Релих ушбу йўналиш чемпиони ҳисобланади.

    » » Шоҳжаҳон Эргашев: "Кейинги жангим WBA камари учун кечади"