date
views 3 409

Роберто Карлос билан матбуот анжумани 28 январь куни ташкил этилади

Роберто Карлос билан матбуот анжумани 28 январь куни ташкил этилади
Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос 28 январь куни пойтахтимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу куни Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади.

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2 та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.

Шундан кейин бразилиялик футболчи Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.

Юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситаларини мазкур тадбирларни ёритишга ва матбуот анжуманида иштирок этишга таклиф этамиз.

Манба: www.ufa.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роберто Карлос билан матбуот анжумани 28 январь куни ташкил этилади