09:48 / 28.01.2019
3 218

Теннис. Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби бўлди

Теннис. Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби бўлди
22-27 январь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи «Фьючерс» турнири бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Санжар Файзиев финалгача етиб борди ва бош соврин эгасига айланди. У турнир давомида Александр Игошин (Россия), Сергей Фомин (Ўзбекистон), Александер Василенко (Россия) каби теннисчилардан устун келиб, финалгача етиб борди. Кеча ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда бошқа бир мезбон теннисчи Теймураз Габашвилига қарши кортга чиқди. 2 соат 12 дақиқа давом этган учрашувда Файзиев рақибини 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.

Мусобақада иштирок этган бошқа бир теннисчиларимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўз иштирокларини иккинчи даврада якунладилар. Турнирнинг жуфтлик баҳсларида россиялик Александер Василенко билан бирга иштирок этган Ҳумоюн Султонов финалгача етиб борди ва вице-чемпион унвонига сазовор бўлди.

Манба: olympic.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Теннис. Санжар Файзиев Қозондаги мусобақа ғолиби бўлди