11:48 / 28.01.2019
4 151

Машҳур футболчи Роберто Карлос Тошкентга келди (фото)

Машҳур футболчи Роберто Карлос Тошкентга келди (фото)
Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга етиб келди. У учган самолёт соат 09:30да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

Ташриф режасига кўра, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.

Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.

Фото: ЎФА
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли собиқ футболчи Бразилия терма жамоаси билан ЖЧ-2002да бош соврин соҳиби бўлган, ЖЧ-1998да эса кумуш медал эгасига айланган. «Реал» сафида эса уч маротаба Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиб, ЕЧЛда юздан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машҳур футболчи Роберто Карлос Тошкентга келди (фото)