22:42 / 28.01.2019
4 351

Кейруш OUT! У Эрон терма жамоасидан кетмоқчи

Кейруш OUT! У Эрон терма жамоасидан кетмоқчи
Хабарингиз бор бундан бир неча дақиқалар олдин Осиё кубогининг дастлабки ярим финалида Эрон терма жамоаси Японияга (3:0) йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида эронликлар устози Карлуш Кейруш терма жамоадан кетишига шаъма қилди.
“Бугун биргина хато бизга қимматга тушди. Энг кучли жамоа бугун ғалаба қозонди. Футболчиларга шу кунгача кўрсатган чиройли ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар умримнинг сўнггига қадар юрагимда қолади.

Тушунишга ҳаракат қилинглар, бу якун эди. Бош мураббий сифатида хурсандман, чунки барчасини ўз услубимда амалга оширдим”
, - дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Кейруш 2011 йилдан буён Эрон терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кейруш OUT! У Эрон терма жамоасидан кетмоқчи