Бектемир Мелиқўзиев қонидан допинг топилган

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.
Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.
Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…