18:35 / 07.02.2019
3 851

Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Колумбия футбол федерацияси расман маълум қилди.

65 ёшли мутахассис 8 йилдан буён Эрон термасини бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида форслар ЖЧ-2018да иштирок этиб, тўрт очко тўплаган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни олишди. Шундан сўнг Кейрушнинг шартнома муддати якунига етган, аммо у оғзаки келишув асосида Осиё Кубогига қадар ишлашда давом этиши айтилган эди. Ўтган ҳафта БААда якунига етган қитъа биринчилиги ярим финалида Эрон Японияга имкониятни бой бергач, мураббий лавозимини тарк этди.

Кейруш бунга қадар Португалия ва БАА терма жамоаларини ҳам бошқарган; «Реал»да бош мураббий, «Манчестер Юнайтед»да ассистент сифатида ишлаган.

Колумбия терма жамоасини 2012 йилдан 2018 йилга қадар Хосе Пекерман бошқариб келган. Жамоа унинг қўл остида 2016 йилги Америка Кубогида бронза медалини олганди. Аргентиналик мутахассис Колумбияни ЖЧ-2018да гуруҳда биринчи ўрин билан плей-оффга олиб чиққан, аммо нимчорак финалда Англияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди