00:30 / 08.02.2019
4 281

Эртага хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатига старт берилади

Эртага хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатига старт берилади
Хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати очилиш маросими эртага, 8 февраль куни соат 18:00 «Ice City» муз аренасида бошланади. Чемпионатнинг илк ўйини пойтахтнинг «Тошкент» ва «Бинокор» клублари ўртасида бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсдан сўнг пойтахтнинг яна икки жамоаси «Ҳумо» ҳамда «Семурғ» музга чиқадилар.

«Тошкент» - «Бинокор». 18:30.
«Ҳумо» - «Семурғ». 21:30.

Мусобақа ташкилотчиси – Ўзбекистон Хоккей федерацияси маълумотига кўра, хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати 17 ва ундан катта ёшдаги хоккейчилар ўртасида ўтказилади ва 24та учрашувдан иборат бўлади. Баҳслар 17 март куни ниҳоясига етади. 20 мартдан бошлаб эса плей-офф учрашувлари бошланади. Унда жамоалар учта ғалабагача кураш олиб борадилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон Хоккей федерацияси 2018 йил 28 мартда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерацияси таъсисчилар конференциясида унинг раҳбари этиб Бахтиёр Шуҳратович Фозилов сайланганди. Федерация ҳозирча Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) аъзоси эмас. Халқаро хоккей федерациясига аъзолик учун номзодлар орасида Ўзбекистон билан бирга Жазоир, Баҳрайн, Покистон, Саудия Арабистони ва Тунис давлатлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, рус спорт сайтларида Тошкент шарафини ҳимоя қилувчи хоккей клуби Континентал хоккей лигасида (КХЛ) яқин икки мавсум ичида пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди. Айни пайтда КХЛда 7 мамлакат - Россия, Беларус, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакиянинг жами 27 клуби иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) конгрессида «Ҳумо Арена»нинг тақдимот маросимини ўтказганди. «Ҳумо Арена»нинг ишга туширилиш муддати аниқ бўлгач, ўзбекистонликлар ва КХЛ ўртасида музокаралар бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эртага хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатига старт берилади